Таниқли блогер саратонга чалинди

Олам

Буюк Британияда "гўзаллик блогери" бўлган Саманта Ласт шифокорга қаттиқ бош оғриши ҳақида шикоят қилди ва текширувдан сўнг унда мия саратони борлигини аниқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

49 ёшли британиялик аёлнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта у қаттиқ бош оғриғи туфайли уйғонган. Aёл тез ёрдам чақириб касалхонага юборилган, унга даволаб бўлмайдиган мия саратони ташхиси қўйилган.

 Беморнинг сўзларига кўра, у яқиндан кучли оғриқларни бошдан кечиряпти ва унинг аҳволи кундан-кун ёмонлашмоқда. Охирги вақтларда кўриши, гапириши сустлашиб, хотираси панд бермоқда. 

Блогер ўз каналида обуначилар учун видолашув видеосини ёзди. "Бу менинг You tube`даги сўнгги видеоим. Сизни охирги сафаримда иштирок этишингизни хоҳлайман", дейди Саманта. 

Видеонинг остида икки мингдан ортиқ одам Самантани қўллаб-қувватлаш учун изоҳлар қолдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия блогер

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг