Гутерриш одамлар учун энг жиддий хавфни айтди

Олам

image

Ядровий можаро хавфи сўнгги ўн йилликлардаги энг жиддий хавф ҳисобланади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш бугун, 22 август куни бўлиб ўтган ташкилотнинг Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди.

“Ядровий хавф сўнгги ўн йилликлардаги энг юқори нуқтага етди. Ядро қуролига эга давлатлар улардан биринчи бўлиб фойдаланмаслик мажбуриятини олишлари керак”, дейди у. 

Бош котибнинг сўзларига кўра, ядро қуролига эга давлатлар уларни ядро қуролига эга бўлмаган давлатларга қарши қўлламасликлари ва таҳдид қилмасликлари лозим.

“Барча давлатлар ядровий қуролдан холи дунёга интилишларини яна бир бор тасдиқлашлари ва кескинликни пасайтириш ҳамда ядровий қуролланиш пойгасини бутунлай тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришда бор куч-ғайратларини аямасликлари муҳим”, дейди Гутерриш.

Стокгольм Тинчлик Тадқиқот Институти ҳисоботида келтирилишича, тўққизта ядровий давлат ўз ядро арсеналларини модернизация қилишда давом этмоқда, “ядро қуролларининг умумий сони 2021 йилнинг январидан 2022 йилнинг январигача бироз камайган бўлса-да, бироқ кейинги ўн йилликда у кўпайиши мумкин”.

2022 йил бошида 12 705 та жанговар каллакдан 9 440 таси  фойдаланиш учун ҳарбий захирада бўлган. Улардан қарийб 2000 таси, деярли барчаси Россия ёки АҚШга тегишли, ҳарбий шай ҳолатга келтирилган.

Бешликнинг (БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари) барча аъзолари (Хитой, Франция, Россия, Буюк Британия ва АҚШ) ядро арсеналларини кенгайтириш ёки модернизация қилишда давом этмоқда ва ўзларининг ҳарбий стратегияларида ядро қуролининг аҳамиятини ошираётганга ўхшайди. Россия ҳатто Украинадаги уруш контекстида ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлиги билан очиқ таҳдид қилди.

Маълумот учун, Россия ва Қўшма Штатлар биргаликда дунёдаги барча ядро қуролларининг 90 фоиздан ортиғига эгалик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made