Ядро қуролларидан фойдаланиш хавфи энг юқори чўққисига чиқди – SIPRI
Олам
−
13 Июнь 2022
21773Ҳозирда дунёда ядро қуролидан фойдаланиш хавфи “совуқ уруш” давридан бери энг юқори нуқтасига етди. Бу ҳақда Стокгольм Тинчлик Тадқиқот Институти (SIPRI) директори Ден Смит ташкилотнинг қуролланиш ҳолати ҳақидаги йиллик ҳисоботида айтиб ўтган.
"Ўтган йили ядровий қуролларни назорат қилиш ва ядровий қуролсизланиш соҳасида сезиларли ютуқларга эришилган бўлса-да, ядро қуролидан фойдаланиш хавфи ҳозир “совуқ уруш” авж олган пайтдан бери энг юқори даражпсига етди", дейди SIPRI директори.
Ташкилот ҳисоботида айтилишича, тўққизта ядровий давлат ўз ядро арсеналларини модернизация қилишда давом этмоқда, “ядро қуролларининг умумий сони 2021 йилнинг январидан 2022 йилнинг январигача бироз камайган бўлса-да, бироқ кейинги ўн йилликда у кўпайиши мумкин”.
2022 йил бошида 12 705 та жанговар каллакдан 9 440 таси фойдаланиш учун ҳарбий захирада бўлган. Улардан қарийб 2000 таси, деярли барчаси Россия ёки АҚШга тегишли, ҳарбий шай ҳолатга келтирилган.
Бешликнинг (БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари) барча аъзолари (Хитой, Франция, Россия, Буюк Британия ва АҚШ) ядро арсеналларини кенгайтириш ёки модернизация қилишда давом этмоқда ва ўзларининг ҳарбий стратегияларида ядро қуролининг аҳамиятини ошираётганга ўхшайди. Россия ҳатто Украинадаги уруш контекстида ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлиги билан очиқ таҳдид қилди.
Маълумот учун, Россия ва Қўшма Штатлар биргаликда дунёдаги барча ядро қуролларининг 90 фоиздан ортиғига эгалик қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь