Гутерриш BRICS саммитида қатнашиш учун Қозонга борди

Олам

image
Россия BRICS’дан нимани хоҳлайди? north_east

Россия BRICS’дан нимани хоҳлайди?

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш BRICS давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Қозонга етиб борди. Бу ҳақда Татаристон Республикаси Давлат кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш BRICS давлатлари раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Қозонга келди. Жаноб Гутерришни Г.М. Тўқай номидаги Қозон халқаро аэропортида Татаристон Республикаси Давлат кенгаши раиси Фарид Мухаметшин кутиб олди”, дейилади хабарда.

22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида Россия Федерациясининг ассоциацияга раислигининг муҳим воқеаси бўлган BRICS’га аъзо давлатлар раҳбарларининг ўн олтинчи саммити бўлиб ўтмоқда. BRICS ассоциацияси 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган ва 2011 йилда Жанубий Африка аъзо бўлган. 2024 йилнинг 1 январида Миср, Эрон, БАА, Саудия Арабистони ва Эфиопия гуруҳнинг тўлиқ аъзоси бўлди. Қозондаги саммит ассоциациянинг янги аъзолари ҳам иштирок этадиган биринчи саммит бўлади.

Унда 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Қозонга келган хорижий етакчилар орасида, хусусан, Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса бор.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари BRICS бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлиши хабар қилинганди. У Россия томони раислигида ўтказиладиган "BRICS плюс" форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия БМТ Қозон Антониу Гутерриш BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг