Шавкат Мирзиёев BRICS саммитида қатнашади
Жамият
−
22 Октябрь
5677Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари BRICS бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Россия томони раислигида ўтказиладиган "BRICS плюс" форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлайди.
Учрашув кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, ташриф дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, BRICS бирлашмаси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзоларидир.
LiveБарчаси