Гутерриш Ҳукуматларни табиатга зарарли корхоналарни солиқ имтиёзларидан маҳрум қилишга чақирди

Олам

image

Инсоният табиат билан тинчлик шартномаси тузиши керак. Бу ҳақда Монреалда БМТнинг биохилма-хиллик бўйича конференцияси очилишида сўзлаган нутқида Бош котиб Антониу Гутерриш айтиб ўтди. 

“Табиат инсониятнинг энг яхши дўсти, лекин биз у билан урушдамиз”, дейди БМТ раҳбари. 

Унинг сўзларига кўра, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши инсониятга жиддий зарар етказади. 

“Биз тўлайдиган нарх ишсизлик, очлик, касаллик ва ўлимдир”, дейди у. 

Гутерришнинг сўзларига кўра, ҳукуматлар субсидиялар ва солиқ имтиёзларини табиатни вайрон қилувчи фаолиятдан “яшил” ечимларга йўналтирадиган миллий ҳаракат режаларини ишлаб чиқиши керак, масалан, қайта тикланадиган энергия, елим ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишни қисқартириш ҳамда барқарор озиқ-овқат маҳсулотларига ўтиш. 

Унга кўра, хусусий сектор фойда олиш табиатни муҳофаза қилиш билан бирга бориши кераклигини тан олиши керак. 

“Бундан ташқари, ривожланган давлатлар Глобал Жануб мамлакатларига кучли молиявий ёрдам кўрсатиши керак, чунки улар табиий бойликларнинг сақловчиси ҳисобланади”, дейди Гутерриш. 

Бош котибнинг урғулашича, инсониятнинг захира сайёраси йўқ ва ўзимизда бор дунёни тўғирлашимиз керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг