Гумонланувчи суриштирув ва терговгача адвокат билан учрашиши мумкин бўлади

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланган шахснинг ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олиш мақсадида:

•    ушлаб туриш муддатини жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилган вақтдан бошлаб эмас, балки шахс ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш;

•    шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб, тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишдан олдин ҳимоячи билан холи учрашувни таъминлаши шартлиги ҳақидаги қоида амалиётга татбиқ этилади. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган фармонда айтилган. 

Ушбу ҳужжатда амалиётда сақланиб қолаётган инсон ҳуқуқлари бузиш ҳолатлари, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмлар назарда тутилган. 
 
Бундан ташқари, тергов сифатини халқаро стандартлар асосида тубдан ошириш бўйича амалий чоралар белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят адвокат

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг