Гулнора Каримовани 7 адвокат ҳимоя қилаётгани айтилди
Жамият
−
06 Декабрь 2019
9715Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи – Фонд Форум васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова айни вақтда ҳибсда ва жиноятлари учун жазо муддатини ўтамоқда. Ижтимоий тармоқларда эса унинг қизи Имон Каримова онасининг ҳибсда қолиш муддати сунъий узайтирилгани ҳақида бонг уриб, адвокатлар билан учрашувга рухсат берилмаётганини иддао қилмоқда.
Бош прокуратура баёноти эса кичик Каримованикидан фарқ ва ишончли. Айни вақтда АҚШ, Швейцария, Франция, Россия Федерацияси ва Латвия каби хорижий давлатлар билан Гулнора Каримованинг жиноий йўллар орқали топган ва ушбу давлатларнинг айримларида жиноят ишлари доирасида 1,3 млрд АҚШ доллардан ортиқ даромадларини қайтариш устида иш олиб борилмоқда.
Мазкур ҳамкорлик давомида халқаро тузилмалар ва фуқаролардан Гулнора Каримованинг илгари эълон қилинган ҳукмларда назарда тутилмаган янги жиноятлари тўғрисида хабарлар келиб тушган.
Ҳозирги кунда, тергов томонидан Гулнора Каримова унга республика саноат корхоналарида фаолият юритган ва жуда кўп миқдордаги жиноий даромадлардан улуш бериб келган яна бир уюшган жиноий гуруҳга эга бўлганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Гулнора Каримова фуқаролар ва турли компаниялар эгаларига босим ўтказиш ва қўрқитиш йўллари орқали уларнинг мулкларини ўзига тегишли бўлган компанияларга расмийлаштириб беришга мажбур қилган.
Мазкур тергов қилинаётган жиноят иши доирасида етказилган зарарнинг миқдори 165 млн АҚШ доллари ва 85 млрд сўмдан кўпроқни ташкил қилди.
Жиноят иши тергови жараёнида Гулнора Каримованинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ўзи ва яқин қариндошлари томонидан жалб қилинган 7 нафар адвокатлар ҳимоя қилмоқда. Шунингдек, адвокатларнинг барча тергов ҳаракатларида иштироки ва у билан ҳеч қандай чекловларсиз ҳоли учрашиш имконияти таъминланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь