Гулнора Каримова ўз уйида?!

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ўз уйида деган таҳминлар пайдо бўлди. Бу таҳминларнинг келиб чиқишига эса кеча, 19 февраль куни Гулноранинг қизи Имон Каримованинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирган сурат-видеоси сабаб бўлмоқда. 

Аввалига Имон Каримова Instagram’даги саҳифаси тугилган чучвараларнинг суратини жойлаштиради. Орадан кўп ўтмай онасининг қозончага чучвараларни солаётгани тасвирланган видео-суратни жойлайди ва унга “Ойим ошхонада бўлганда бутунлай бошқача бўлади”, деб ёзади. Кейинроқ у қозончада пишиб турган чучваралар суратини ҳам илова қилган. 

Суратларнинг давомийлигига қараганда, Каримова ҳақиқатан ҳам ўз уйида. 

Бундан бир неча кун аввал Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Президент Шавкат Мирзиёевга онасига руҳий босим ўтказилаётгани ҳақида мурожаат қилганди
 


Мақола муаллифи

Теглар

Гулнора Каримова

Баҳолаганлар

1111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг