Гулнора Каримованинг ўғли онасига бўлаётган босим сабаб Мирзиёевга мурожаат қилди
Жамият
−
14 Февраль 2019
50270Гулнора Каримованинг ўғли кичик Ислом Каримов Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида онасига босим бўлаётгани ҳақида ёзди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.
“Номаълум сабабларга кўра онамга гипертоник ҳуружга борар даражада шафқатсиз босим ўтказишяпти ва шифокорларга ҳам рухсат бермаяпти. Томонлар ўртасида келишув ва шартлар бор эди. Бизнинг расмий характердаги тинч мурожаатимиз блокланди”, деган кичик Ислом Каримов.
Унинг сўзларига кўра, ижрочилардан кимгадир мавжуд масалаларни тинч йўл билан ёпиш ёқмаяпти. Қандайдир кучлар раҳбариятнинг ҳаракатларини йўққа чиқаришга уриняпти.
“Болалигимиздан бери бизга таниш бўлган, тартибли ва ўзини бобомнинг шогирди (давомчиси) сифатида танитган Президентдан эътибор қаратишини ва мени синглим билан тинглашини сўрайман! Синглим шу сўнгги кунларда онам билан қолишга мажбур бўлди ва унинг юраги ёмон бўла бошлади, бироқ шу вазиятда ҳам шифокорларни қўйишмади. Мен онам ва синглимнинг саломатлигидан хавотирдаман ва инсоний соғлом фикрлаши тикланишида ҳамжиҳатликда ҳаракатланишга умид қиламан”, деган Гулнора Каримованинг ўғли.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова онаси билан тушган суратни Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштиргани ҳақида хабар берган эдик. Сурат интернет фойдаланувчилари ўртасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
LiveБарчаси