Гулистонда бир нечта дўкон ёниб кетди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида енгил конструкцияли дўконларда ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Бугун, 5 март куни соат 4:30 да Гулистон шаҳар, Навоий шоҳ кўчасида жойлашган енгил конструкцияли дўконларда ёнғин содир бўлди. 

Ёнғин юз берган жойга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 05:20 да тўлиқ ўчирилган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Сирдарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг