Грузиядаги мухолифат сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди

Олам

image

Кеча, 26 октябрь куни Грузияда бўлиб ўтган парламент сайловларида ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси жами 3111 та сайлов участкасидан 3100 таси маълумотларини санаб чиққандан сўнг 54,08% овоз йиғиб, ғалаба қозонди. Бу ҳақда бугун, 27 октябрь куни Грузия Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.

“Қолган бир нечта сайлов участкалари чет элда жойлашган ва маълумотлар пайдо бўлиши билан янгиланади”, деди МСК раиси Гиоргий Каландаришвили.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, парламентга тўртта асосий мухолифат блоки ҳам киради – “Ўзгаришлар коалицияси” (10,92 фоиз), “Бирлашган миллий ҳаракат” (10,12 фоиз), “Кучли Грузия” (8,72 фоиз) ва “Грузия учун” (7,76%). Қолган партиялар беш фоизлик чегарадан ўта олмади.

Бироқ эхит-полл натижалари қарама-қарши натижаларни кўрсатмоқда. Грузия телевидениесида аввалроқ эълон қилинган эхит-полл маълумотлари овоз бериш натижаларига мутлақо зид бўлган. Мамлакат ҳокимиятига яқин бўлган “Имеди” телеканали томонидан эълон қилинган сўров натижаларига кўра, ҳукмрон “Грузия орзуси” 56,1 фоиз, парламентга кириш учун 5 фоизлик чегарадан ўтган учта мухолифат блоки эса 31,2 фоиз овоз тўпламоқда. Айни пайтда мухолифатчи “Мтавари” канали томонидан эълон қилинган сўров турли натижаларига кўра, "Грузия орзуси" учун 42%, мухолифат учун 48%. “Формула” телеканали маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 40,9 фоизи “ Грузия орзуси”га, 51,9 фоизи мухолифат блокларига овоз берган.

“Грузия орзуси” асосчиси Бидзина Иванишвили ва мухолифатни қўллаб-қувватловчи Грузия президенти Саломе Зурабишвили аллақачон ўз ғалабасини эълон қилган. “Грузин орзуси” офисида осмонга салютлар отилди.

“Европача Грузия сайловларни сохталаштиришга уринишларига ва диаспора овозларини ҳисобга олмаганига қарамай, 52 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Грузия демократия, европачалик ва етукликни намойиш этди... Мен фахрланаман ва европача келажагимизга ишонаман!” деб ёзди Зурабишвили Х ижтимоий тармоғида.

Мухолифат ҳукмрон партияни мағлубиятни тан олишга чақирмоқда. “Грузия халқи Европадаги келажак учун овоз берди”, деди мухолифатдаги “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси раиси Тина Бокучава Рейтер агентлигига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, партия якуний натижаларни кутмоқда. Партия раисига кўра, кўпчилик “Грузия орзуси”нинг етакчилик ҳақидаги даъволарини ўта шубҳа билан қабул қилади.

"Мағлубиятга учраган одам мағлубиятни тан олиш учун этарлича олийжанобликка эга бўлиши керак", дея қўшимча қилди у.

Грузиядаги мухолифат партиялари парламент сайловлари натижаларини тан олишдан бош тортди.

"Сайловлар мухолифатдан ўғирланган. Бу конституциявий тўнтариш ва ҳокимиятни тортиб олиш", дейди Ўзгаришлар коалицияси етакчиларидан бири Ника Гварамия.

“Бирлашган миллий ҳаракат” раҳбари Тинатин Бокучава ҳам ҳукмрон партияни “сайловларни ўғирлашда” айблади. Унинг сўзларига кўра, Марказий сайлов комиссияси “Иванишвилининг ифлос буйруғини бажарган” (“Грузия орзуси” партияси асосчиси, олигарх Бидзина Иванишвили) ва “ғалаба ва Европа келажагини грузин халқидан ўғирлаган”.

Бундан ташқари, 5 фоизлик чегарадан ўтган мухолифат партиялари янги парламентда ишлашдан бош тортди ва ички музокаралардан сўнг норозилик намойишларини эълон қилди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Грузияда парламент сайловларида сайловчиларнинг 58,94 фоизи – 2 миллиондан ортиқ фуқаро қатнашган, иштирок этган.

Сайловнинг якуний натижалари бугун, 27 октябрь куни маълум бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия сайлов мухолифат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг