Грузияда мотам эълон қилинди
Олам
−
09 Январь
7797Грузия ҳукумати бугун, 9 январни мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда “Interpressnews” хабар берди.
Қайд этилишича, қарор Сабериодаги фожиа билан боғлиқ. Эҳтиётсизлик оқибатида Гали тумани Саберио қишлоғида ёнғин оқибатида ёғоч уй бутунлай ёниб кетган. Ёнғинда беш нафар ёш бола ҳалок бўлган. Марҳум болаларнинг дафн маросими бугун, 9 январь куни ўтказилади.
“Грузия ҳукуматининг қарори билан Галидаги Саберио қишлоғида беш нафар боланинг ҳаётига зомин бўлган фожиа муносабати билан 9 январь куни мотам куни деб эълон қилинди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, мотам куни мамлакатдаги давлат муассасаларида байроқлар туширилади ва кўплаб тадбирлар ортга сурилади. Грузия ҳукумати фуқароларни бирдамликка ва муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден Калифорнияда кучли ёнғин сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева