Байден Калифорнияда кучли ёнғин сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди (фото)

Олам

image

Бугун, 9 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден Лос-Анжелесда кучли ёнғинларга қарши чораларни қўллаб-қувватлаш учун Фавқулодда ҳолат декларациясини тасдиқлади. Бу ҳақда штат губернаторининг расмий сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, губернатор Гэвин Ньюсом ва Президент Жо Байден Санта-Моникадаги ёнғин станциясида Палисадес, Итон ва Ҳерст ҳудудларида содир бўлган кучли ёнғин ҳақида брифинг ўтказган.

Декларацияда федерал ёрдам маблағлари ҳақида гап борган. Бу маблағлар давлат ва маҳаллий ҳукуматга фавқулодда вазиятларда зарур харажатларни қоплашга ёрдам беради. Шунингдек, ҳужжатда жабрланган фуқаролар учун индивидуал ёрдам дастурлари мавжуд бўлиб, улар вақтинча тураржой ва вайрон бўлган мулк учун молиявий ёрдамни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, офатни бартараф этиш мақсадида 5 та катта ҳаво танкери, 10 та вертолёт ва ўнлаб моторли воситалар тақдим этилган.

“Лос-Анжелесдаги вазият жуда хавфли ва тез ўзгариб бормоқда. Биз барча ресурсларимизни жалб қилиб, аҳоли хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Жанубий Калифорнияда бўлган барча кишиларга, илтимос, маҳаллий идоралар берган кўрсатмаларга риоя қилинг ва агар эвакуация қилишни сўрасалар, кутманг, тезда уйларни тарк этинг”, дейди штат губернатори.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лос-Анжелесдаги ўрмон ёнғини сабаб 30 мингдан ортиқ аҳоли уйини тарк этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Калифорния Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг