Грузияда қирувчи самолёт ҳалокатга учради. Қурбон бор  

Олам

image

Бугун, 2 июль куни Грузияда авиация соҳасини кучайтириш учун олиб борилган ҳарбий машқлардан бирида Су-25 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, вазирликка тегишли бўлган ушбу ҳарбий самолёт бошқарувида Авиация ва ҳаво қўмондонлиги учувчиси Кахабер Зурабашвили бўлган. Бироқ, у фожиа оқибатида ҳалок бўлган.

Вазирликка кўра, ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида тегишли хизматлар томонидан батафсил суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Мудофаа вазирлиги фожиали ҳалокат юзасидан қайғу изҳор этади ва ҳалок бўлган учувчининг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик билдиради”, дейилган хабарда.

Маълумот учун, Су-25 ҳар қандай об-ҳаво шароитида кеча-ю кундуз кўрсатилган координатали объектларни йўқ қилиш учун мўлжалланган. Су-25 илк марта 1975 йил 22 февралда парвоз қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ҳарбий ўқув самолёти қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлганди. Шунингдек, 2023 йилнинг ноябрь Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ҳарбий вертолёт қулаб, вертолёт экипажи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат Грузия Су-25 Қурбон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг