Грузияда қамоққа олинган Саакашвилининг аҳволи оғирлашди

Олам

image
0:00
0:00
download

Ҳибсга олинган Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвилининг аҳволи ёмонлашди, уни шифохонага ётқизиш керак. Бу ҳақда унинг шахсий шифокори Николоз Кипшидзе маълум қилди.  

Шифокорнинг айтишича, Саакашвилининг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. 

“Михаилда қон касаллиги —  талассемия (гемоглобин генларининг зарарланиши билан боғлиқ генетик қон касаллиги — таҳр.) мавжуд”, деган Кипшидзе. 

Шифокорнинг тушунтиришича, бундай касаллик билан оч қолмаслик керак, акс ҳолда бу қайтарилмас ўзгаришларга олиб келади. 

“У зўрға юрибди, гапиришга қийналяпти, у ўзини ёмон ҳис қилаётганидан хавотирда”, деган Кипшидзе. 

Шунингдек, шифокор сиёсатчи асал ва шарбат ичишдан бош тортганини, ҳозирда фақат сув ичаётганини айтган. 

Шифокорнинг сўзларига кўра, Саакашвилининг соғлиғида ҳеч қандай яхшиланиш кутилмайди, шунинг учун уни шифохонага ётқизиш керак бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Украина фуқароси ҳисобланган Михаил Саакашвили жорий йилнинг сентябрь ойи охирида ватани – Грузияга қайтди ва октябрь ойи бошида ҳибсга олинди. Унга нисбатан ўз ватанида бир неча моддалар билан жиноят иши қўзғатилгани ва қидирувга берилгани сабаб қўлга олинган.

Ўз навбатида, Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат фуқароси ўзга юртда ҳибсга олингани ҳақидаги хабардан хавотирда эканини маълум қилган

Маълумот ўрнида, Михаил Саакашвили 2004-2013 йилларда Грузия Президенти бўлган. Президентлик муддати тугашига оз вақт қолганида у мамлакатни тарк этган. Шундан сўнг, унга нисбатан тўртта жиноий иш очилган, улардан иккитаси бўйича 2018 йилда ҳукм чиқарилган:

  • Тбилиси шаҳар суди Саакашвилини 2006 йилда Грузия Бирлашган банки ходими Сандро Гиргвлианининг ўлдирилишида сиртдан уч йилга озодликдан маҳрум қилган;
  • ўша йилнинг июнь ойида суд 2005 йилда депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши иши бўйича собиқ Президентни олти йилга озодликдан маҳрум қилган.

Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Саакашвили

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг