Грузия собиқ Президенти Михаил Саакашвили ҳибсга олинди
Олам
−
01 Октябрь 2021
11643Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили мамлакатнинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили ҳибсга олинганини маълум қилди.
Гарибашвилининг сўзларига кўра, ҳозир Саакашвили Грузиянинг жазони ижро этиш муассасаларидан бирида ҳибсда сақланмоқда.
“Ҳуқуқ-тартибот идораларида унинг Украинадан Грузияга кўчиб ўтиши ҳақида дастлабки маълумотлар бор эди ва бу жараён тўлиқ назорат остида эди”, дейди Гарибашвили.
Унга кўра, Грузия махсус хизматлари “Саакашвилининг ҳибсга олинишига тўсқинлик қилувчи омиллар минимал бўлиши учун шундай вақт ва жойни танлаган”, деб ёзади “Новости грузия” газетаси.
Маълумот ўрнида, Михаил Саакашвили 2004-2013 йилларда Грузия Президенти бўлган. Президентлик муддати тугашига оз вақт қолганида у мамлакатни тарк этган. Шундан сўнг, унга нисбатан тўртта жиноий иш очилган, улардан иккитаси бўйича 2018 йилда ҳукм чиқарилган:
- Тбилиси шаҳар суди Саакашвилини 2006 йилда Грузия Бирлашган банки ходими Сандро Гиргвлианининг ўлдирилишида сиртдан уч йилга озодликдан маҳрум қилган;
- ўша йилнинг июнь ойида суд 2005 йилда депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши иши бўйича собиқ Президентни олти йилга озодликдан маҳрум қилган.
LiveБарчаси