Грузия Президенти мамлакатда янги сайловлар ўтказмоқчи

Олам

image

Грузия Президенти Саломе Зурабишвили Европарламентнинг Страсбургдаги ялпи мажлисида мамлакатда қайта сайлов ўтказишни сўради. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.

Грузия Президенти Саломе Зурабишвили Европа Иттифоқини полиция тинч намойишчиларни бостираётган бир пайтда мамлакатдаги россияпараст ҳукуматга янги сайловлар ўтказиш учун босим ўтказишга чақирган.

“Биз фақат иккита нарсани сўраймиз. Биринчиси, сайловларда ўғирланган овозимизни қайтариш ва Европадаги келажагимизни қайтариб бериш”, деган у.

Шунингдек, у 26 октябрда бўлиб ўтган сайловлар пайтида юзага келган қонунбузарликларни эслаган. 

“Бир қатор туманлар ва айрим ҳудудларда содир бўлган зўравонликларни шахсан ўзим кўрдим. Ички ишлар вазирига қўнғироқ қилдим, аммо у билан боғлана олмадим. У ҳозиргача қайта қўнғироқ қилмади”, деган Зурабишвили. 

Шунингдек, у Европа ва Ғарбни Грузия демократик кучларига, адолат ва сиёсий маҳбусларни озод қилишга доимий сиёсий ёрдам кўрсатишга ҳамда янги сайловлар ўтказиш чақириқларини қаттиқ қўллаб-қувватлашга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни Грузиядаги сайловчилар коллегияси собиқ футболчи ва депутат Михаил Кавелашвилини мамлакатнинг янги президенти этиб сайлаганди. https://qalampir.uz/news/sobik-futbolchi-gruziyaning-yangi-prezidenti-buldi-111292


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия сайлов Саломе Зурабишвили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг