Грузия парламентида Европа Иттифоқи байроғи қайта кўтарилди
Олам
−
14 Март 2023
6849Бугун, 14 март куни намойишчилар томонидан Грузия парламенти биноси яқинидаги байроқ устуни бузиб, ёқиб юборилганидан сўнг полиция ходимлари Европа Иттифоқининг янги байроғини кўтарди. Бу ҳақда Грузиянинг “Interpressnews” агентлиги хабар берди.
Тбилисида Консерватив Ҳаракат партияси аъзолари ва тарафдорлари вакили бўлган бир неча юз киши 7 ва 8 март кунги намойишчиларни танқид қилиб, Ғарбга қарши шиорлар айтди. Намойишчилар парламентга етиб келгач, митинг ўтказди, унда байроқ устунидан Европа Иттифоқи байроғини олиб ташлашди, сўнг уни ёқиб юборишди. Кейинроқ Грузия Ички ишлар вазирлиги маъмурий иш очилганини маълум қилди.
Грузия парламенти раиси Шалва Папуашвили бу ҳаракатларни номақбул деб атади.
“Буни кўриш жуда ачинарли, радикализм радикализмни туғдиради. Бундай хатти-ҳаракат, албатта, кимдан бўлишидан қатъи назар, қабул қилиб бўлмайди. Байроқ устуни ҳам шикастланган, у тикланади, байроқ эса ҳурмат билан ўз жойига қайтарилади”, дейди Папуашвили.
Парламент хорижий агентлари ҳақидаги қонун лойиҳасининг грузинча вариантини биринчи ўқишда қабул қилганидан кейин 7 ва 8 март кунлари Тбилисида минглаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Митинглар чоғида полиция сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Икки кунлик намойишларда 130 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. 9 март куни эрталаб пойтахтдаги норозилик намойишларидан сўнг ҳукмрон “Грузия орзуси – Демократик Грузия” партияси қонун лойиҳасини қайтариб олишга қарор қилди ва 10 март куни депутатлар ташаббусга қарши овоз берди. Грузия вариантига муқобил сифатида аввалроқ парламентда рўйхатдан ўтказилган қонун лойиҳасининг америкача варианти биринчи ўқишга чиқмасдан қайтариб олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь