Гризманнинг қайси клубга ўтиши маълум бўлди

Спорт 2312
image

Олдинроқ, Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн жорий мавсум якунлангач клубни тарк этиши ҳақида хабар берган эдик.

Хориж нашрлари футболчининг “Барселона”га ўтиши ҳақида хабар тарқатмоқда. Маълум бўлишича, Каталония клубига ўтишни француз форвардининг ўзи хоҳламоқда.

Жорий йилнинг 1-июлидан эътиборан “Атлетико” Антуан Гризманнинг товон пулини 200 миллион евродан 120 миллион еврога туширади. “Барселона” эса мазкур маблағни тўлашга рози. Ёки каталонлар Мадрид клубига бразилиялик Фелипе Коутиньони бериши мумкин.

Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урган ҳамда 10та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Маълумот учун, Франциялик чарм тўп устаси Антуан Гризманн 2014 йилда “Реал-Сосьедад” клубидан 30 миллион евро эвазига Диего Симеоне бошқарувидаги “Атлетико” сафига келиб қўшилган эди. Ўтган давр мобайнида футболчи “матрасчилар” билан бирга бир мартадан Европа лигаси, УЕФА суперкубоги ҳамда Испания суперкубогида ғалаба қозонган. 

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3.1