Гризманн фаолиятини Саудияда давом эттираётган футболчиларнинг қарорига изоҳ берди

Спорт

image

Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн кўплаб футболчиларнинг фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттираётганига ижобий муносабатда. Бу ҳақда футболчи “RMC Sport”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мен Саудия Арабистонига йўл олаётганларни тушунаман – биз ақл бовар қилмайдиган миқдорлар ҳақида сўз очяпмиз. Кўп пул топсак ҳам, баъзилар ўз фарзандлари, невараларини боқишни истайди, менимча, бу нормал ҳолат. Улар яхши ўйнашлари, бор иқтидорларини у ерда кўрсатишлари ва чемпионликни қўлга киритишлари керак бўлади. Мени уч фарзандим бор. Саудияга ўтиш бўйича қарор қабул қилишим осон эмас. Лекин биласизми, МЛС менинг мақсадим бўлиб қолаверади”, дейди Гризманн.

Гризманнинг Мадрид клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Гризманн Атлетико Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг