ЕЧЛ 1/8 финал. Мадрид дербисида “қироллик клуби”нинг қўли баланд келди
Спорт
−
05 Март
6382Бугун, 5 март куни UEFA Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал босқичида Мадрид дербиси доирасида “Реал” ўз уйида “Атлетико”ни қабул қилди. Дастлабки баҳс 2:1 ҳисобида “қироллик клуби” фойдасига ҳал бўлди.
Мезбонлар ўйиннинг илк сонияларидан устунликни қўлга киритган ҳолда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Родриго 4-дақиқада Федерико Вальверденинг чиройли узатмасини голга айлантирди. Аммо 32-дақиқада Хулиан Альварес ўртадаги фарқни йўққа чиқарди. Шундан сўнг тайм охиригача голли вазият юзага келмади.
Иккинчи тайм эса кутилганидек, “Реал”нинг кичик устунлиги билан бошланди. “Қироллик клуби” таймнинг дастлабки 10 дақиқаси ичида мазкур устунликни голга айлантиришга эришди. 55-дақиқада Браим Диаз мезбонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан кейин “Реал” ўйиннинг қолган қисмини нисбатан каттароқ устунлик билан ўтказди. Ўйин асосан “матрасчилар” жарима майдони атрофида кечди. Аммо шундай бўлишига қарамай хавфли ва голга тортувчи вазиятлар кам содир бўлди.
“Атлетико Мадрид” кейинги дақиқаларда ўйинни 6 нафар ҳимоячи билан ҳимояланган ҳолда якунлади. Ҳисоб эса ўзгаришсиз қолди. “Реал” фойдасига 2:1.
Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви келгуси ҳафта, 12 март куни ўтказилади.
LiveБарчаси