Гризманн Давид Вильяни ортда қолдирди
Спорт
−
16 Май
1858Ла Лиганинг 36-туридан ўрин олган баҳсда “Атлетико” сафарда “Хетафе”ни мағлуб этди.
Учрашув 3:0 ҳисобида якунланди, мадридликлар жамоасининг ҳар учала голига Антуан Гризманн муаллифлик қилди.
Бу Гризманнинг “Атлетико” сафида Ла Лигадаги 5-хет-трики бўлди. Клуб учун фақат Хосе Гарате (6), Адриан Эскудеро (7), Хоакин Пейро (7) ва Пако Кампос (8) кўпроқ ўйин ўтказиб, учта гол урган.
187 та гол билан Гризманн голлари сони бўйича Ла Лига тарихида 12-ўринга кўтарилиб олди. У Сантильяна номи билан танилган Карлос Гонсалес(186) ва Давид Вильядан (185) ўтиб кетди.
Кучли 10 таликка кириш учун Гризманн 215 та гол уриши керак, Ла Лига рекордчилари Криштиану Роналду (311) ва Лионель Месси (474) ҳисобланади.
LiveБарчаси