Гризман “Атлетико”дан кетишга қарор қилди
Спорт
−
06 Апрель 2019
4662Франция терма жамоаси ва Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризман ёзда Каталониянинг “Барселона” клуби сафига ўтишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда футболчининг яқинлари ОАВга маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Гризманнинг "Атлетико" билан тузган шартномаси бўйича ёзда футболчининг товон пули 200 млн. евродан 120 млн. еврога тушади.
Форвард ўтган ёзда “Барселона”га ўтиши мумкин эди, аммо у “матрасчилар” таркибида қолишни маъқул кўриб, клуб билан шартномани 2023 йилгача ўзайтирган эди.
Маълумот учун, 28 ёшли Гризманн 2014 йилнинг ёзида “Реал Сосьедад”дан “Атлетико”га 30 млн. евро эвазига ўтган эди.
Франциялик футболчи жорий мавсум ЛаЛиганинг 30та учрашувида майдонга тушиб, 13та гол урди ва 8та голли пас берди.