Грецияда журналистлар маош пастлиги туфайли иш ташлади

Олам

image

Грециянинг энг йирик журналистлар уюшмаси – Афина кундалик газета муҳаррирлари иттифоқи (ESIEA) барча медиа секторларида 24 соатлик иш ташлаш эълон қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, умумий иш ташлашни қўллаб-қувватлаган ҳолда, матбуот вакиллари телевидение ва радио орқали янгиликларни кўрсатишни тўхтатди.

Ахборот агентликларини ҳам ўз ичига олган иш ташлаш пайтида янгиликлар веб-сайтлари саҳифалари кечиктирилди, газета дўконлари жавонлари бўш қолди, чунки босма оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам ишга келмаган.

"Журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари энди меҳнат шароитлари ва жуда паст маошларнинг гарови бўлмаслиги керак", дейилади мамлакатнинг энг йирик журналистлар уюшмаси баёнотида.

Касаба уюшмасининг таъкидлашича, паст иш ҳақи журналистика, профессионаллар ҳамда ишончли ва эркин ахборотга босим ўтказади.

Маълумотларга кўра, Грецияда сўнгги икки йил ичида нархлар тахминан 37 фоизга ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция иш ташлаш журналистлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг