Грецияда карантин чоралари кучайтирилмоқда

Олам 1106
image

Коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашаётгани сабабли Грецияда умумий карантин жорий қилинмоқда. Бу ҳақда "ЕRT-1" хабар берган. 

Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис мамлакатда кучайтирилган карантин қоидалари 7 ноябрдан 30 ноябргача давом этишини маълум қилган. 

Бу пандемия бошланганидан бери Грецияда жорий этилаётган иккинчи карантин ҳисобланади. Биринчиси март-апрель ойларида амалда бўлган.

Аввалроқ, Туркия, Қозоғистон, Фаластинда ҳам карантин қоидалари кучайтирилгани ҳақида хабар бергандик.

Грецияда 46 минг 892 киши коронавирусга чалинган. 673 киши вафот этган.

Дунёда коронавирусга чалинганлар 48 миллиондан ошган. 1,2 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.1
t
×