Грецияда барча мактаб ва боғчалар ёпилди

Олам

image

Грецияда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабабли, бугун, 14 ноябрдан бошлаб, барча мактаблар ва болалар боғчаларининг иши вақтинча тўхтатиб турилади

Греция Соғлиқни сақлаш вазири Василис Кикилиаснинг сўзларига кўра, мамлакатдаги мактаблар 30 ноябргача ёпилади.

“Бошланғич мактабларни ёпиш бизнинг охирги чорамиз эди. Бу вазият анча жиддий эканини англатади”, дея тушунтирган вазир. 

Маълумот ўрнида, Грециядаги ўрта таълим муассасаларида аллақачон анъанавий ўқиш тўхтатилган. Мамлакатда ўтган душанба кунидан бошлаб, ўқиш масофадан амалга оширилмоқда.

Аввалроқ, коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашаётгани сабабли Грецияда 7 ноябрдан 30 ноябргача умумий карантин жорий қилингани ҳақида хабар бергандик. 

Бу пандемия бошланганидан бери Грецияда жорий этилаётган иккинчи карантин ҳисобланади. Биринчиси март-апрель ойларида амалда бўлган.

Грецияда 69 минг 675 киши коронавирусга чалинган. 997 киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Греция карантин

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг