Гремингер Ўзбекистондаги сўз эркинлигини қандай баҳолайди?

Жамият

image

Айни вақтда АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 24 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер билан учрашди. 

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга содиқлик тасдиқланди. 

ЙХҲТ Бош котиби сўз эркинлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чораларни юқори баҳолаган. 

Томас Гремингер декабрь ойидаги бўлажак парламент сайловини халқаро демократик стандартларга тўлиқ мос равишда шаффофликни таъминлаган ҳолда ва адолатли ўтказиш бўйича Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатларини олқишлади.

ЙХҲТ Бош котиби Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро мамлакатга халқаро кузатувчилар сифатида биринчи марта тўлақонли делегацияни жўнатишга тайёр эканлигини маълум қилди. 

Учрашувда Ўзбекистон ва ЙХҲТ ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Томас Гремингер

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг