Германия Президенти Украинада бомбадан қочиб, бункерга яширинди

Олам

image

Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Украина шаҳарларига сафари у учун ёқимсиз воқеа бўлиб чиқди – у Чернигов вилоятидаги Корюковка шаҳрида бомба бошпанасида бир соат ўтирди. 

RND порталига кўра, ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш сиёсатчи Украина шимолидаги ушбу ҳудудга етиб келганидан бир неча дақиқа ўтиб янграган. 

Натижада Штайнмайернинг ўзи, Корюковка мэри Ратан Аҳмедов бир гуруҳ фуқаролар билан бирга бомба бошпанасига йўл олган. 

Президент маҳаллий аҳоли ва шаҳар раҳбари билан суҳбатлашди. Штайнмайернинг сўзларига кўра, бошпанада бўлиш унга одамлар қандай шароитларда яшаши ҳақида айниқса таъсирли тушунча берган. 

“EADaily”нинг хабар беришича, 25 октябрь куни эрталаб Штайнмайер эълон қилинмаган ташриф билан Украинага келди. Бу Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери Германия Президентининг Украинага биринчи ташрифидир. 

Liveticker: Bundespräsident Steinmeier zu Besuch in Ukraine eingetroffen -  Politik - Nachrichten - Mittelbayerische

Унинг Украинага сафари ўтган ҳафта режалаштирилган эди, бироқ хавфсизлик сабабли қолдирилганди. Президент Киевга поездда етиб келган. 

“Менинг украиналикларга хабарим: биз нафақат сиз томондамиз. Биз Украинани иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, деган Германия раҳбари. 


Мақола муаллифи

Теглар

Франк-Вальтер Штайнмайер

Баҳолаганлар

841

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг