Градскийнинг 3-рафиқаси мерос даъво қилмоқда 

Маданият-санъат

image

Машҳур россиялик қўшиқчи ва бастакор Александр Градскийнинг вафотидан деярли икки йил ўтиб, унинг қариндошлари мерос бўйича тортишувларни давом эттирмоқда. Хусусан, унинг учинчи рафиқаси санъаткор билан тузилган никоҳ шартномасига асосланиб, мероснинг ярмини талаб қиляпти. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди. 

Билдирилишича, бир неча кун аввал Москванинг Тверь суди унинг мол-мулкини беш қисмга ажратган.  Мулк қўшиқчининг сўнгги рафиқаси Марина Коташенко ва бошқа аёлларидан туғилган тўрт нафар боласи ўртасида тақсимланган. Хонанданинг учинчи рафиқаси Ольга Градская эса у билан никоҳи пайтида олинган мол-мулкининг ярмини ажратишни сўраган, бироқ суд ушбу сўровни рад этган. 

Қонунга кўра, мусиқачининг собиқ рафиқаси тўғридан тўғри меросхўр эмас. Шунга қарамай, уларга қишлоқдаги уй берилган. Градскийнинг беваси Каташенкога ва қолган икки фарзандига эса Москва марказидаги квартира ва қўшиқчига тегишли асосий уйнинг ёнидаги бино берилган. Бироқ Градская тақсимотдан норози. 

Маълумот учун, Александр Градский ҳаёти давомида 4 маротаба турмуш қурган. Унинг сўнгги рафиқаси Марина Коташенко эди. Ольга Градская (Фартишева) эса хонанда билан 1980 йилдан 2001 йилгача яшаган.

Градский 2021 йил 28 ноябрда мия инфаркти сабаб 73 ёшда вафот этган. Унинг ўлимидан сўнг, мерос тақсимоти ва бу борада келишмовчиликлар бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

шартнома мерос Градский рафиқа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made