Ғойибназаров рингга қайтмоқда. У жаҳон чемпиони билан жанг қилади

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби Фазлиддин Ғойибназаров профбоксдаги навбатдаги жангини россиялик собиқ жаҳон чемпиони Ражаб Бўтаевга қарши ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Ғойибназаров - Бўтаев жанги 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида ташкил этилади. 

Бутаев 2021-2022 йиллар оралиғида WBA йўналиши чемпиони бўлган. Айни пайтда у WBA рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Ражаб Бўтаев ўзбекистонлик бошқа боксчилар Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев ва Исроил Мадримовнинг жамоадоши ҳисобланади. Ҳисобида 14 ғалаба (11 нокаут) ва 1 мағлубият бор. Ягона мағлубиятини ўтган йилнинг 16 апрель куни ўтказган илк ҳимоя жангида литвалик Эймантас Станёнисдан қабул қилиб олган. 

32 ёшли Фазлиддин Ғоибназаров профбоксда 11 ғалаба (6 нокаут) ва 1 мағлубият қайд этган. У 2019 йилда Майкл Фокс билан ўтказган жангида енгилганди. 2022 йилнинг 2 декабрь куни эса “Ҳумо” аренада бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Жамшид Каримовни очколар ҳисобига кўра таслим этганди. Бу унинг ҳозирча сўнгги жанги бўлиб турибди.    

Таъкидлаш жоиз, Фазлиддин Бўтаевга қарши жанг ўтказадиган учинчи ўзбек боксчиси бўлади. Бунга қадар Ражаб 2017 йилда Шерзодбек Олимжонов ва Баҳромбек Паёзовни муддатидан аввал мағлубиятга учратган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сочи мезбонлиги профбокс оқшомида ўзбекистонлик яна бир чарм қўлқоп устаси Ҳасанбой Дўсматов ҳам рингга кўтарилиши хабар қилинганди. Дўсматовга жанубий африкалик боксчи рақиб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Исроил Мадримов Муроджон Аҳмадалиев Ҳасанбой Дўсматов Фазлиддин Ғойибназаров Фазлиддин Бўтаев Шерзодбек Олимжонов Баҳромбек Паёзов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг