Ҳасанбой Дўсматовнинг профбоксдаги навбатдаги жанги белгиланди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, яқиндагина Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган Осиё ўйинларида ғолиб бўлган Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда Жанубий Африка Республикаси вакили Сифамандла Баленига қарши жанг қиладиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, жанг Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган турнирда, марказий мақомда ўтказилади. Дўсматов - Балени жанги 10 раунд этиб белгиланган.

Маълумот учун, “ўйинчоқ” лақаби билан танилган Балени фаолияти давомида 21 ғалаба (8 нокаут), 5 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. У шу йилнинг 4 сентябрь куни IBO World minimum камари учун ўтказган 12 раундлик жангида Мзамо Махифенига очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди. Ҳасанбой Дўсматов эса 5 та жангининг барчасида зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Осиё ўйинлари Ҳасанбой Дўсматов Ханчжоу Сифамандла Балени

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг