Горбачёвнинг соғлиғи ёмонлашаётгани айтилди

Олам

image

СССРнинг собиқ Президенти Михаил Горбачёв тахминан уч йилдан бери шифохонада даволанмоқда. У кучсизланиб боряпти. Бу ҳақда иқтисодчи, Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Руслан Гринберг "Звезда" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар берди “Газета”.

Руслан Гринбергнинг таъкидлашича, 91 ёшли Михаил Горбачёвнинг оила-аъзолари ва дўстлари тез-тез унинг аҳволидан хабар олиб туради. Горбачёв қандли диабет, буйрак муаммосидан азият чекмоқда. 

“У кучсиз. Камдан-кам ҳолларда ўрнидан туради. Унутувчанлик бор”, дейди иқтисодчи.

Шунингдек, СССРнинг собиқ Президенти тахминан уч йилдан бери шифохонадалиги айтилди.

“У ерда шароит яхши. Докторлар унга яхши қарашади ва у бунга жуда ўрганиб қолган”, дейди Гринберг.

Бироқ, Горбачёв жамғармаси вакили Владимир Польяков Михаил Горбачёвнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

Аввалроқ, “Mash” Telegram канали СССР собиқ Президентининг буйрагида муаммо борлиги ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, унинг аҳволи вақти-вақти билан ёмонлашади. Собиқ Президентнинг аниқ ташхиси очиқланмаган.

Михаил Горбачёв 1990 йил 15 мартдан 1991 йил 25 декабргача СССРнинг биринчи ва охирги Президенти бўлган. Бундан ташқари, у КПСС Марказий Қўмитасининг охирги Бош котиби ва СССР Олий Кенгаши Президиумининг раиси лавозимларида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Горбачёв

Баҳолаганлар

908

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг