Горбачёв Лукашенконинг хатосини кўрсатди

Олам 17047
image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакатда юзага келган вазиятда ўз тарафдорларига мурожаат қилишда кечиккан. СССР собиқ Президенти Михаил Горбачёв Беларусдаги вазиятга муносабат билдириб, шундай фикр билдирди.

“Лукашенко саноат корхоналари ишчиларига қўллаб-қувватлашларини сўраб, мурожаат қилди. Афтидан, кечка қолди”, деган Горбачёв.

СССР ўзининг сўнгги кунларини яшаётганда у ўзи ҳам меҳнаткашларга мурожаат қилганини таъкидлаб ўтди.

“Керакли ёрдам бўлмаганди. Барчасини ишчиларга ағдаришга менда мойиллик йўқ”, дея тан олган Горбачёв.

Унинг сўзларига кўра, Беларусда юз бераётган воқеаларда чегаранинг таъсири билиняпти. Горбачёв СССР Президенти лавозимидан парчаланиш ва ички урушлардан қочиш учун кетганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь президентлик сайлови ўтказилди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз олган, иккинчи ўриндаги Светлана Тихановская 10,12 фоиз овоз олган. Мухолифат бу натижаларни тан олишдан бош тортди.

Сайловлар тугаши билан мамлакатда норозилик намойишлари бошланди. Дастлаб кучишлатар тузилмалар уни бостириш ва тарқатишга уринди. Акция иштирокчилар калтакланди. Аммо кейинроқ аҳолига куч ишлатиш тўхтади, намойишлар эса ҳамон давом этяпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 583
Рейтинг: 3
t
×