Telegram
Биринчи билинг!
Технология
−
25 Июнь 2020
11965Google компанияси бир қатор оммавий ахборот воситаларига сифатли янгиликларни эълон қилиш учун пул тўлашини маълум қилди. Бу йўлда лицензиялаш дастурини ишлаб чиқаётганини ҳам айтиб ўтди.
"Бугун биз нашриётларга сифатли контент учун ҳақ тўланадиган лицензиялаш дастури ишга тушишини эълон қиламиз", дейилади компания хабарида. Маълум қилинишича, ушьу дастур жорий йилнинг ўзидаёқ ишга туширилади.
Google хабаридаги тўлов миқдори кўрсатилмаган.
Таъкидланишича, Германия, Австралия ва Бразилиядаги ноширлар, жумладан, “Spiegel”, “Solstice Media” ва “Diarios Associados” нашриётчилари билан биринчи шартномалар имзоланган.
"Биз ишни дунёнинг бир қатор мамлакатларидаги нашриётлардан бошлаймиз, келажакда уларнинг сони кўпроқ бўлади", дейилади хабарда.
Бундан ташқари, компания нашриётлар аудиториясини кўпайтириш мақсадида пуллик мақолаларга бепул кириш имкониятини ҳам тақдим этмоқчи.
LiveБарчаси