Google рус пропоганда қуролига тақиқ қўйди

Технология

image

Google ўз платформалари ва иловалари, жумладан, YouTube’да ҳукумат томонидан молиялаштириладиган Россия оммавий ахборот воситалари учун монетизацияни тўхтатмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

YouTube вакиллари “фавқулодда вазиятлар”га таяниб, видеохостинг “YouTube’даги бир қатор каналларни монетизация қилиш имкониятини тўхтатиб қўйишини” айтган.

Кейинчалик Google Россия давлат оммавий ахборот воситаларига веб-сайтлар ва иловаларда даромад олиш учун ўзининг реклама технологиясидан фойдаланишни ҳам тақиқлаганини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, Россия оммавий ахборот воситалари Google Tools орқали реклама сотиб ололмайди ёки қидирув ва Gmail каби Google хизматларида реклама жойлаштира олмайди.

“Биз янги ишланмаларни фаол кузатиб борамиз ва керак бўлганда кейинги қадамларни қўямиз”, деган компания вакили Майкл Аcиман.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook’га эгалик қилувчи Meta компанияси Россия давлат оммавий ахборот воситаларига реклама ва монетизация қилишни тақиқлаганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Google

Баҳолаганлар

397

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг