“Гонконг ташвиши”. Япония ва Британия вазиятга муносабат билдирди

Олам

image

Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги бугун, 2 июнь куни британиялик ҳамкасби Доминик Рааб билан телефон орқали суҳбатлашди. Томонлар Гонконг атрофидаги вазиятни муҳокама қилди ва унинг ҳудудида миллий хавфсизлик тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисида резолюция қабул қилинишидан хавотир билдиришди. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазирлиги маълум қилмоқда.

"Вазирлар Гонконг сиёсати доирасида БХВЙ (Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши – ХХРнинг энг юқори қонун чиқарувчи органи – таҳр) томонидан қабул қилинган қарордан жиддий ташвиш билдиришди ва “катта еттилик” ҳамда бошқа форматлар доирасида ўз ҳаракатларини яқиндан мувофиқлаштиришларини тасдиқлашди”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, томонлар, шунингдек, коронавирусга қарши кураш чораларини муҳокама қилган ва улар вакцинани ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишларини таъкидлашган.

Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Хитой маъмурлари Гонконгда миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиш тўғрисида резолюция қабул қилди. Оқ уй буни ушбу ҳудуднинг автоном мақомини бузиш сифатида қабул қилди ва санкциялар билан жавоб беришга ваъда берди. 29 май куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Пекиннинг бундай хатти-ҳаракатлари сабабли ХХР билан савдо-иқтисодий алоқалардаги барча имтиёзларни бекор қилиш жараёни бошланганини эълон қилди.

Пекинда эса қонунни ишлаб чиқишнинг аҳамияти ва долзарблиги Гонконгда миллий хавфсизликка таҳдидларнинг кучайиши, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларининг Хитой юрисдикциясига ўтказилган кундан бошлаб, 23 йил ичида мустақил равишда тегишли ҳуқуқий ҳужжатни қабул қила олмаслиги билан белгиланди.

Гонконг расмийлари янги қонун "фақат оз сонли жиноятчиларга қарши" қаратилганлигини ҳамда "бир мамлакат - икки тизим" тамойилига, маҳаллий аҳолининг қонуний ҳуқуқлари ва эркинликларига, шу жумладан, сўз эркинлиги ва тинч йиғилишлар ҳуқуқларига зид келмаслигини бир неча бор таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гонконг

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг