Голливуд ёзувчилар билан муаммосини ҳал қилди. Энди навбат актёрларга

Маданият-санъат

image

Голливудда ишлаб чиқаришнинг тўхташига ва қизил гиламларнинг бўшаб қолишига сабаб бўлган ёзувчиларнинг 148 кунлик иш ташлашларидан сўнг, ниҳоят киностудиялар билан келишувга эришилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди. 

Disney, Netflix ва Warner Bros. Discovery раҳбарларининг бевосита иштирокидаги музокаралардан сўнг, 24 сентябрь куни тахминий келишувга эришилди. Икки кундан сўнг, бошқарув кенгаши аъзолари келишувни маъқуллаш учун овоз берганида, иш ташлаш тугаган, деб эълон қилинди ва ёзувчилар ишга қайтди. Бир ҳафта ичида тунги ток-шоулар қайта эфирга қўйилди.

Америка Ёзувчилар Гилдияси 9 октябрь куни овоз беришда қатнашган 8 минг 525 аъзонинг 99 фоизи сентябрь ойи охирида касаба уюшмалари раҳбарлари билан келишувни ратификация қилиш учун овоз берганини эълон қилди. Маълумотларга кўра, ушбу шартнома уч йилга ратификация қилинди. Унинг яроқлилик муддати 2026 йилнинг 1 майигача амал қилади. 

Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва етакчилари томонидан катта ғалаба сифатида кенг эътироф этилган янги шартнома иш ҳақини ва ходимлар сонини ошириш, шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланишни назорат қилиш каби қоидаларни ўз ичига олган. 

“Биз биргаликда олти ой олдин кўпчилик имконсиз, деб айтган нарсага эриша олдик”, деди WGA-East президенти Мередит Стим ўз баёнотида.

Энди диққат марказида Голливуднинг иш ташлаган яна бир гуруҳи - актёрлар турибди. Америка телевидение ва радио ижодкорлари федерациясининг раҳбарлари шу ҳафтада студиялар билан шартнома имзолаш учун музокаралар ўтказади. 

Ёзувчилар гилдияси раҳбарлари студияларни актёрларнинг талабларини қондиришга чақириб, уларнинг аъзолари келишувга эришилгунига қадар актёрлар билан намойиш ўтказишда давом этишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида дастлаб Голливуднинг ёзувчилари, кейинроқ актёрлар суратга олиш жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланишни чеклаш ва иш ҳақини оширишни талаб қилиб иш ташлаш қилган, аммо киностудиялар билан музокараларга эришиб бўлмаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Голливуд Америка ёзувчилар актёрлар Ёзувчилар Гилдияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made