Голи ҳисобланмаган Роналду операторга сув сепди

Спорт

image

Бугун, 29 июль куни Араб чемпионлар кубогининг гуруҳ босқичи “C” гуруҳидан ўрин олган “Ал-Наср” ва “Ал-Шабаб” учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда Риёд клуби ҳужумчиси португалиялик Криштиану Роналду асосий таркибга киритилмади. Фақат иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида захирадан майдонга туширилди. 

Шунингдек, у 74-дақиқада “Ал-Шабаб” дарвозасига учрашувдаги илк голини киритди. Бироқ ушбу гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилган деб топилди ва ҳисобга олинмади. Шу тариқа ўйин клубларнинг нурсиз дуранги билан якунланди. 

Учрашувдан сўнг португалиялик форвард баҳсдаги натижа ва ҳолатлардан ғазабланиш фонида жамоадошларига бақирди ва кескин норозилик билдириб, қўл силтади ҳамда уни тасвирга олаётган операторга сув сепиб юборди.

Маълумот учун, Араб чемпионлар кубоги Саудия Арабистонининг учта шаҳрида ўтказилади. Турнирда Саудия Арабистони, Қувайт, БАА, Қатар, Миср, Ливия, Жазоир, Тунис, Марокаш ва Ироқ номидан 16 та клуб иштирок этади. Жамоалар 4 гуруҳга 4 тадан бўлинган ва энг яхши 8 клуб плей-оффда курашни давом эттиради. Турнир ғолиби 6 миллион доллар миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.

“Ал-Наср” иштирок этаётган “C” гуруҳидаги биринчи турнинг бошқа ўйинида Мисрнинг “Замалек” жамоаси Тунис клубини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг