Глобал исиш қандай ҳолатда Ердаги ҳаётни йўқ қилиши маълум бўлди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Германия ва Швеция олимлари Ердаги иқлимий ўзгариш бўйича тадқиқот ўтказди. Изланиш сайёрадаги ҳаво ҳарорати 2 даражага кўтарилса, жамики тирик мавжудотлар йўқолиб кетишини кўрсатди.

Бундай натижага эришиш учун мутахассислар компьютернинг ҳисоблаш қувватидан фойдаланиб, сайёрадаги иқлим эволюциясининг 3 миллион сценарийсини ишлаб чиққан. Натижада уларнинг қарийб 30 фоизи домино эффекти пайдо бўлишига олиб келган. Унда Ер аҳолиси қайтариб бўлмайдиган тархда йўқ бўлиб кетади ва табиий шароитлар бутунлай ўзгаради.

Воқеалар ривожининг бун тус олиши учун эса йиллик ўртача ҳаво ҳароратининг 2 даражага кўтарилиши етарли бўлган.

Олимларнинг фикрига кўра, бу глобал исишнинг кўплаб озиқ-овқат тармоқларига таъсир ўтказаётгани билан боғлиқ. Ўз навбатида, бу ҳам йўқ бўлиб кетишига, ҳам қурғоқчилик, ёнғин, бўрон ва тошқинлар каби табиий офатларга олиб келади


Мақола муаллифи

Теглар

иқлим

Баҳолаганлар

507

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг