Ғиждувонда 123 ёшли онахон вафот этди

Жамият

image

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшаб келган Райҳон Дилова кеча, 10 сентябр куни 123 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ғиждувон туман ҳокимлиги хабар берди. 

Айтиш жоизки, онахон Ўзбекистоннинг энг ёши катта фуқароларидан бири бўлган. 2019 йилда вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Ғиждувон тумани Ички ишлар бўлими раҳбарияти томонидан унга тантанали топширилган паспортда  Райҳон момо 1900 йилда туғилгани қайд этилган. 

Маълумотларга кўра, Райҳон Дилованинг бир опаси ва икки синглиси бўлган. Унинг турмуш ўртоғи Билбек Норов 1993 йилда 93 ёшида вафот этган. Уларнинг икки қизи, юзлаб невара, чевара ва эваралари бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Ғиждувон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг