Ғиёсов ҳокимиятлардаги йиғилишлар вазиятнинг минусга кетишига сабаб бўлаётганини айтди
Жамият
−
08 Июль 2020
7487Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилмоқда. Унга кўра, мамлакатда корхона ва ташкилотлар, давлат идоралари яна фаолиятини онлайн режимга ўтказади, айрим ходимларини меҳнат таътилига чиқаради. Бу март-апрель ва май ойларида ҳам кузатилган эди.
Комиссия қарорида давлат органларининг ва ташкилотларнинг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмини меҳнат фаолиятини онлайн ёки дистанцион тарзда ташкил этиш алоҳида белгиланмоқда. Хўш, бунга сабаб нима? Нима учун бу талаб яна қайтмоқда? Ғиёсов бунга қуйидагича изоҳ берди:
“Корхона, ташкилот ва офисларда карантин қоидаларига умуман риоя қилинмай қўйди. Шу боис яна ушбу чекловларга қайтишга мажбур бўлинди”.
Республика махсус комиссияси қарорида яна давлат органлари ва ташкилотларда йиғилишлар ўтказилиши ҳам тақиқланган. Ғиёсов буни изоҳларкан, бу аввалги қарорларда ҳам айтилишига қарамасдан, жуда кўп ташкилотларда амал қилинмаган. У ҳокимиятларда йиғилишларни ўтказиш давом этаёганини алоҳида урғулади. Амалдорнинг таъкидлашича, айнан шу ҳолат умумий вазиятнинг минусга қараб кетишга жиддий таъсир кўрсатмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь