“Spice” сотувчилари ушланди. Улар “мол”ни қозоғистонлик блогердан олган

Жамият

image

Жорий йилнинг 21 январь куни ИИББ ЖҚБ тезкор ходимлари ҳамда ЙҲХБ инспекторлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди. Шу куни Чирчиқ шаҳри "Интизор" кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган оқ рангли Spark русумли машина тўхтатилиб, автомашина ҳайдовчиси Р.Ю.нинг ҳужжатлари текширилади. Автомобиль салони холислар иштирокида кўздан кечирилади. 

Жараён давомида Spark салони ичида 3 дона гугурт қутиларга қадоқланган жами 12 гр “marihuana” гиёҳвандлик воситаси, 10 дона оқ рангли қоғоз бўлакларига ўралган жами 6,2 гр “spice” синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган. 

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, ҳайдовчи ушбу гиёҳвандлик воситаларини Чирчиқ шаҳрида яшовчи ўзининг танишлари эр-хотин Б.М. ва А.Х.лардан олганлиги маълум қилади.

“Б.М. ва А.Х. ларнинг жиноий фаолиятига чек қўйиш мақсадида ўтказилган тадбир натижасида, улар махсус харидорга 1 миллион 500 минг сўм пул эвазига 9,2 грамм “spice” синтетик гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади. Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, хонадонида бўлган Ф. И. дан 1,10 ва уйидан 5,46 грамм “spice” синтетик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган”, дейилади хабарда.

Кейинчалик маълум бўладики, Б.М. нинг хотини А.Х. юқорида келтирилган 12 грамм марихуана ва 20 граммдан ортиқ “spice” синтетик гиёҳвандлик моддаларини Қозоғистонлик бўлган ижтимоий тармоқ блогеридан олган. У эса доимий равишда Ўзбекистон божхона чегара масканларидан, махсус тайёрланган оёқ кийимининг пошнасига (контейнер) яширган ҳолда олиб ўтган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Гиёҳванд моддалар

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг