Қозоғистонда АҚШдан наркотик етказиб бериш канали аниқланди

Олам

image

Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги ходимлари АҚШдан наркотик моддалар етказиб беришни тўхтатди, айбдорлар эса турли хил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди. 

“Кейинги ўтказилган текшириш тадбирлари давомида давлат чегараси орқали ўта йирик ҳажмда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний олиб ўтиш ва Telegram мессенжери орқали сотиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар аниқланиб, улардан гиёҳванд моддалар: 705 грамм марихуана ва 1266 грамм гашиш топилиб, олинган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, суд ҳукмига кўра, 7 нафар айбдор шахс 3 йилдан 16,5 йилгача озодликдан маҳрум қилинган. 

Шу тариқа АҚШдан Қозоғистонга гиёҳванд моддалар контрабандаси канали ва Олмаотада наркотик моддаларни сотиш бўйича бир нечта Telegram саҳифалари фаолияти тўхтатилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Гиёҳванд моддалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг