Гитлернинг уйи полиция участкасига айлантирилади

Олам

image

Австриянинг Адольф Гитлер туғилган Браунау-на-Инне шаҳридаги уй полиция бўлимига айлантирилади. Бу ҳақда "Куриер" нашри хабар берди.

Таъкидланишича, тендерда ғолиб бўлгандан сўнг, Австриянинг "Marte.Marte" архитектура бюроси Учинчи рейх раҳбарининг уйини қайта жиҳозлайди. У ерда полиция бюроси очилиши кўзда тутилган.

Ҳаммаси бўлиб, тендерда 12 та компания иштирок этди. Уйни қайта реконструкция қилиш 2022 йил охирига қадар якунланиб, 5 миллион еврога тушиши кутилмоқда. Бу иш билан, ушбу жойда нео-нацистларнинг йиғилишини олди олинади.

Бинода XVII асрдан 1965 йилгача кутубхона, кейинчалик банк филиали ва мактаб бўлган. 1977 йилдан 2011 йилгача бу уйда устахоналар ва ногиронлар учун бошпана бўлган.

2016 йилда ҳукумат бинони ўзига ўтказишга уринган. Аммо унинг эгаси уни давлатга топширишдан бош тортган.


Мақола муаллифи

Теглар

полиция Адолф Гитлер

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг