Гимнастика бўйича чемпион 18 ёшида вафот этди

Спорт

image

Бразилиялик бадиий гимнастикачи Изабель Марциняк 18 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 25 декабрь куни Парана штати гимнастика федерацияси хабар берди.

Баёнотда ўлим сабаби ошкор қилинмаган. Бироқ Олимпия ўйинлари расмий сайти ва бир қатор ОАВларда аниқлик киритилишича, Марциняк Лимфогрануломатоз – лимфа тизимининг онкологик касаллиги билан курашиб келган.

“Бу қайғули дамларда Изабелнинг яқинлари, дўстлари, клубдошлари, мураббийлари ва бутун гимнастика жамоатчилигига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Унинг ҳаёт йўли, спортга бўлган муҳаббати ва хотираси гимнастикани шахсни шакллантириш ва ривожлантириш воситаси деб биладиган барча инсонларга илҳом бағишласин”, дейилади баёнотда.

Марциняк 2021 йилда Бразилия чемпионатида ўсмирлар ўртасида индивидуал кўпкурашда ҳамда тўп билан машқда чемпион бўлган. Шунингдек, у миллий мусобақаларда бошқа совринларни ҳам қўлга киритган ва “Агир” клубини ҳимоя қилган. 2023 йилда эса соғлиғи сабабли спортдаги фаолиятини вақтинча тўхтатган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Штутгарт” жамоасининг собиқ германиялик футболчиси Себастьян Хертнер Черногориядаги чанғи курортида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 34 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бадиий гимнастика Изабель Марциняк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг