Ўзбекистонлик гимнастикачи халқаро Гран-прида 2 та медални қўлга киритди
Спорт
−
25 Март
108121-23 март кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиқди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Икромова тўпдаги машқда 28.100 балл билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган бўлса, кўпкураш йўналишидаги 111.650 балл унинг кучли учликдан жой олишини таъминлади.
Қайд этиш жоиз, тўп билан машқда ҳам, кўпкурашда ҳам ғолиблик Украина вакиласи Таисия Онофрийчукка насиб этди.
Тўп:
Таисия Онофрийчук (Украина) – 29.050;
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 28.100;
Полина Карика (Украина) – 27.900.
Кўпкураш:
Таисия Онофрийчук (Украина) – 116.100;
София Рафаэли (Италия) – 115.000;
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 111.650.
LiveБарчаси