Германиянинг Суриядаги элчихонаси қайта очилди
Олам
−
20 Март
956Германия элчихонаси Сурияда 13 йиллик танаффусдан кейин очилди. Бу ҳақда бугун, 20 март куни DPA ахборот агентлиги хабар берди.
Немис дипломатик ваколатхонаси Сурия пойтахти Дамашқда собиқ президент Башар Асад режими ағдарилганидан уч ой ўтиб очилди. Элчихонани Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок очди.
Германия ваколатхонаси 2012 йилда мамлакатда фуқаролар уруши бошланганидан кейин ёпилган эди. Дипломатик миссияни вақтинча Германиянинг Сурия бўйича махсус вакили Стефан Шнек бошқаради. Элчи кейинроқ тайинланади. Бироқ Ливандаги элчихона виза беришда давом этади.
“Сурияда ваколатхонага эга бўлиш, масалан, фуқаролик жамияти билан алоқани яхшилаш ва жиддий оғишларга бевосита жавоб бериш имконини беради. Бу Европа ва Сурия, Германия ва Сурия ўртасида янги сиёсий старт бўлиши мумкин. Аммо бу Сурияда эркинлик, хавфсизлик ва имкониятлар барча одамлар – аёллар ва эркаклар, барча этник гуруҳлар ва динлар вакиллари учун мавжуд бўлиши ҳақидаги аниқ умидлар билан боғлиқ”, деди Бербок ташриф давомида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия пойтахти Дамашқдаги Туркия элчихонасида 12 йиллик танаффусдан кейин ушбу мамлакат миссияси ўз фаолиятини қайта бошлаган эди. Кейинчалик, Европа Иттифоқи ҳам Суриянинг янги расмийлари билан алоқаларни давом эттириш учун Дамашқдаги дипломатик ваколатхонасини қайта очишини эълон қилган.
LiveБарчаси