Германиялик машҳур футболчи вафот этди
Спорт
−
22 Май
5468Германия терма жамоаси билан икки карра жаҳон чемпионатида совриндор бўлган футболчи Карл-Хайнц Шнеллингер 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, Шнеллингер Миландаги шифохонада вафот этган. У сўнгги вақтларда Италияда яшаб, тадбиркорлик билан шуғулланаётганди.
Шнеллингер Германиянинг “Кёльн” ва “Боруссия”, Италиянинг “Мантова”, “Рома” ва “Милан” клубларида ўйнаган. Фаолияти давомида уч марта Италия кубоги, икки марта Кубок эгалари кубоги, бир мартадан Европа кубоги ва миллий чемпионатда ғолиб чиққан.
Германия терма жамоаси аъзоси сифатида Шнеллингер 1966 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали ва 1970 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган.
LiveБарчаси