Германиядан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами келди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг тиббий ва ижтимоий муассасаларини коронавирусга қарши курашишда қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, техноген фалокатдан азият чеккан Сирдарё вилоятига ёрдам сифатида Германиядан инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси маълум қилди.

Ёрдам юки элчихонанинг “Friedensdorf International” халқаро хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказган акцияси доирасида тўпланган.

Унда тўпланган тиббиёт жиҳозлари, ногиронлар аравачалари, дори-дармонлар, турли хил тиббиёт асбоб-ускуналари, материаллар ва ҳимоя воситаларидан иборат умумий оғирлиги 2,8 тоннадан ортиқ бўлган гуманитар юк Ўзбекистонга юборилган.

Гуманитар юк “Соғлом авлод учун” жамоат фонди номига юборилди. Фонд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда инсонпарварлик ёрдамининг тўғри тақсимланишини таъминлайди.

“Friedensdorf International” халқаро хайрия ташкилоти 1967 йил ташкил этилган. У ҳозирда дунёнинг 35 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритади. 12 ёшгача бўлган бемор болаларни даволаш ва реабилитация қилишда ёрдам бериш ташкилотнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ташкилот ҳар йили Германия клиникаларида дунёнинг турли мамлакатларидан келган 1 минг 500 дан ортиқ болани бепул даволайди ва реабилитация қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг